ЎзА Ўзбек

20.12.2016 19:04 Янги қонунлар

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 декабрда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда
маъқулланган

1-модда. 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгилансин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг
Президенти                                                                                   Ш.Мирзиёев



Тошкент шаҳри, 2016 йил 19 декабрь