Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

29.12.2017 23:52 Янги қонунлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кейптаун, 2001 нил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қўшилиши тўғрисида


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 6 декабрда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда
маъқулланган



Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халкаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қуйидаги баёнотлар билан кўшилинсин:

          1) Конвенциянинг 53-моддаси бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари Конвенциянинг 1-моддаси ва XII боби мақсадлари учун тегишли судлар ҳисобланади;

          2) Конвенциянинг 54-моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, Конвенцияга мувофиқ кредиторда мавжуд бўлган, унинг қоидаларидан бирида судга мурожаат қилишни талаб қилувчи сифатида аниқ белгиланмаган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг барча усуллари суд ҳаракатларисиз ва суднинг рухсатисиз қўлланилиши мумкин»;

          3) Протоколнинг XXX моддаси 1-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у Протоколнинг VIII, XII ва XIII моддалари қоидаларини қўллайди»;

          4) Протоколнинг XXX моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у X моддани тўлиқ ҳажмда қўллайди ва X модданинг 2-бандида қайд этилган вақт даврининг давомийлиги Конвенциянинг 13-моддаси 1-банди а), b), с) кичик бандларида кўрсатилган ҳимоя воситалари учун кўпи билан ўн календарь кунни ҳамда Конвенциянинг 13-моддаси 1-банди d), е) кичик бандларида кўрсатилганлари учун кўпи билан ўттиз календарь кунни ташкил этади»;

          5) Протоколнинг XXX моддаси 3-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у XI модданинг А вариантини ночорлик бўйича тартиб-таомилларнинг барча турларига нисбатан тўлиқ ҳажмда қўллайди ва XI модданинг 3-банди мақсадлари учун муддатни кечиктириш даврининг давомийлиги олтмиш календарь кунни ташкил этади».



Ўзбекистон Республикасининг 
               Презнденти                                                                 Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 
2017 йил, 28 декабрь
№ ЎРҚ-453