ЎзА Ўзбек

05.06.2015 18:18 Янги қонунлар

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 24 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган


          1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ–163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
          давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг
               Президенти                                                                                                         И.КАРИМОВ


Тошкент шаҳри,
2015 йил 3 июнь