ЎзА Ўзбек

Сўнгги янгиликлар

Божхона органлари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизимлари қўлланилмоқда

18.10.16 16:16 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида божхона органлари томонидан интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган интерактив хизматларга бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларига 76 мингдан зиёд электрон давлат хизмати кўрсатилди
Тадбиркорлик субъектларига 76 мингдан зиёд электрон давлат хизмати кўрсатилди

18.10.16 16:01 | Иқтисодиёт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-тамойиллари ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуида семинар ташкил этилди.

Ўтмишдан мактублар

18.10.16 14:48 | Жамият

Пойтахтимизда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси доирасида "Узоқ ўтмишдан мактублар: Ўзбекистон обидаларидаги битикларда таълим, маърифат, тинчлик ва бунёдкорлик" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди

18.10.16 14:43 | Иқтисодиёт

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Экспортни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

18.10.16 14:21 | Иқтисодиёт

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Миллатни бирлаштирувчи куч

18.10.16 13:42 | Жамият

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг жасорати ва фидойилиги билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 27 йил тўлди

Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида саломатлик кунлари ўтказилмоқда
Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида саломатлик кунлари ўтказилмоқда

18.10.16 12:15 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида “Ҳар бир инсон эътиборда” шиори остида саломатлик кунлари ўтказилмоқда.

Қишга захира ғамланмоқда
Қишга захира ғамланмоқда

17.10.16 20:35 | Иқтисодиёт

Бухоро туманидаги «Бухоро Темур отлари» масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини куз-қиш даврида сифатли сақлаш, аҳолини йил давомида мева-сабзавот билан узлуксиз таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида деҳқон ва фермер хўжаликлари билан 20 дан зиёд шартнома тузган.

Обод ва фаровон
Обод ва фаровон

17.10.16 20:31 | Жамият

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Қашқаргузар” маҳалла фуқаролар йиғини обод ва фаровон масканлардан.

Тил – миллат руҳи
Тил – миллат руҳи

17.10.16 18:59 |

Ўзбек тили ва адабиёти фани ойлиги Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.

Ноз-неъматлар захираси
Ноз-неъматлар захираси

17.10.16 18:51 | Иқтисодиёт

Наманган вилоятидаги “Наманганулгуржисавдоинвест” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий совутгичли омборхонаси 3 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш қувватига эга.

Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конференция олдидан брифинг ўтказилди

17.10.16 18:50 | Жамият

Жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

17.10.16 18:09 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида жорий йил 4 декабрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш жараёнлари, сайловни юқори савияда, демократик тамойиллар асосида ўтказишнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Сайловга тайёргарлик жараёни оммавий ахборот воситаларида изчил ёритилмоқда

17.10.16 17:58 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округи матбуот марказида округ сайлов комиссияси аъзолари ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.