ЎзА Ўзбек

18.06.2019 Чоп этиш версияси

ЎзМУда янги проректорлик лавозими жорий қилинади

ЎзМУда янги проректорлик лавозими жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий университетида яна бир проректорлик лавозими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Мазкур қарорда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ректорат тузилмасига республика олий таълим муассасалари учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш методологиясини мувофиқлаштиришнинг ўқув-методик ва илмий патронаж бўйича базавий олий таълим муассасаси сифатида университетнинг ўқув-методик таъминлаш ва таълим сифатини назорат қилиш бўйича проректори лавозими жорий этилиши айтиб ўтилган.

8 312
ЎзА