ЎзА Ўзбек

04.07.2019 14:36:48 Чоп этиш версияси

ЎзМУ ректорига Исроилда доктор унвони берилди


Аввалроқ, Президент қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий университети ректори бошчилигидаги делегация Исроилда бўлиб тургани ҳақида маълум қилган эдик.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори профессор Аваз Марахимовга Исроил давлати Холон технологиялар институти фахрий доктори унвони берилди.

Шунингдек, икки таълим даргоҳининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун сертификат билан ҳам тақдирланди.