ЎзА Ўзбек

06.07.2019 Чоп этиш версияси

Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилди

Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сонли қарори билан Жиззах шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филиали ташкил этилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Филиалда қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланади:

– психология;
– педагогика;
– математика ва табиий фанлар;
– механика.

Филиал хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан, жумладан, психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси​ таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

7 744
ЎзА