Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.04.2018 19:19 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ёшлари халқаро танловда

Ўзбекистон ёшлари халқаро танловда Франциянинг Париж шаҳрида "Салют талантов" лойиҳаси доирасида “Париж, мен сени яхши кўраман!” шиори остида ўтказилган болалар ва ёшлар XXVII халқаро санъат фестивал-танловида ўзбекистонлик ёшлар ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Кўплаб давлатлардан вакиллар қатнашган халқаро санъат фестивалида мамлакатимиздан пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 25- ҳамда Сергели туманидаги 21-мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

–Мактабимизда санъатнинг 10 йўналиши бўйича 324 нафар ўқувчи таҳсил олади, – дейди Олмазор туманидаги 25-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, "Шуҳрат" медали соҳибаси Холида Холматова. –Ўқувчиларимиз мамлакат ва халқаро миқёсда ўтказиладиган турли фестиваль, танлов ва кўрикларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Бу йил ҳам Париждаги халқаро фестивалда иштирок этишга муяссар бўлдик. Ўқувчилармизнинг миллий рақс, ёғоч ўймакорлиги, доира, дутор, саксафон ва пионинадаги чиқишлари юқори баҳоланди. 

2.jpg

–Болалагимдан ёғоч ўймакорлигига қизиқаман, – дейди танлов иштирокчиси Фазлиддин Низомиддинов. – 2015 йилдан буён устозим Фазлиддин Муҳитдиновдан ўймакорлик сирларини ўрганиб келмоқдаман. Шу йил март ойида Парижда ўтказилган халқаро кўрик-танловда ушбу йўналишдаги ишларим билан қатнашиб, юқори натижаларга эришдим. Дунёнинг турли давлатларидан ёшлар қатнашган фестивалда ёғоч ўймакорлиги ва ундаги иш услублари ҳақида маҳорат дарси ўтиб берганим иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ютуқларимда мамлакатимизда биз, ёшларнинг ўз истеъдод ва салоҳиятимизни кенг намоён этишимиз учун яратилган шароит ва имкониятлар муҳим омил бўлмоқда. 

7.jpg 

Бундай ёшлар ўз истеъдоди билан нафақат юртимиз ёшларига ўрнак бўлмоқда, балки Ўзбекистон ёшлари ҳеч бир соҳада ҳеч кимдан кам эмасликларини исботламоқда.

Умида Қурбонова, ЎзА
5 672