Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 17:43 Чоп этиш версияси

Ёшлар тарбиясига камарбасталик

Ёшлар тарбиясига камарбасталик Нукус шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси Даригул Дауленова 30 йиллик педагогик фаолияти давомида юзлаб шогирдлар тайёрлаган.

Жонкуярлиги, ташаббускорлиги билан жамоада эътибор қозонган муаллима ўқувчиларини Ватанга муҳаббат, истиқлол ғаяларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратади. Унинг янгича педагогик услубларга асосланган самарадор дарслари ёш ўқитувчилар учун тажриба манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Даригул Дауленова 2013 йили “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида Биринчи Президентимиз фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 818






Все о погоде - Pogoda.uz