ЎзА Ўзбек

02.04.2018 14:34 Чоп этиш версияси

Ёшлар пухта билим эгалламоқда

Ёшлар пухта билим эгалламоқда Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 85-умумтаълим мактабида ўқувчиларга замонавий педагогик андоза асосида таълим-тарбия беришга алоҳида эътибор қаратилган.

3.JPG

Таълим масканида 174 нафар ўғил-қиз сабоқ олади. Бу ерда меҳнат қилаётган малакали педагоглар ўқитиш жараёнида интерфаол усуллардан кенг фойдаланмоқда. Ўқувчилар дарсдан сўнг бўш вақтида фан ва касб-ҳунар тўгаракларига жалб этилган. Машғулотларда пухта сабоқ эгаллаётган ёшлар билимлар беллашуви, фан олимпиадаларида ўз салоҳиятини синовдан ўтказмоқда.

6.JPG

9.JPG


Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
12 589