Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2017 15:11 Чоп этиш версияси

Янги ўқув йилига тараддуд

Янги ўқув йилига тараддуд Қорақалпоғистон Республикасида ўқувчиларни зарур дарсликлар, ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган мактаб бозорлари ҳар қачонгидан гавжум.

2017/2018 ўқув йили учун тайёргарлик жараёнида ташкил этилган мактаб бозорларида 26 турдаги ўқув анжомлари савдоси йўлга қўйилган.

– Жами 64 умумтаълим мактабида ана шундай ярмаркалар иш бошлади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутахассиси Ботир Хўжамуратов. – Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар ота-оналарга ҳар томонлама манзур бўлмоқда. Ярмаркаларга қирққа яқин савдо ташкилоти бириктирилган.

Бундай ярмаркалар барча туман марказларидаги деҳқон бозорлари ҳудудида ҳам ташкил этилиб, ота-оналарга харид учун зарур барча шароит яратилмоқда. Нукус шаҳридаги “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида очилган мактаб ярмаркасига 30 савдо корхонаси ва тадбиркор жалб қилиниб, бу ерда барча турдаги ўқув қуроллари, ўқувчилар формаси, спорт кийимлари, сумка ва портфеллар мавжуд. Савдо нуқталарининг терминал, назорат-касса аппарати билан таъминлангани харидорларга янада қулайлик туғдирмоқда.

– Фарзандларим Нукус шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида ўқийди, – дейди Инжайим Нажматдинова. – Ярмаркадан улар учун зарур бўладиган барча ўқув қуроллари ва кийимларни харид қилдик. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бу маҳсулотларнинг сифати ҳам, нархи ҳам бизга жуда маъқул. Ўқувчи учун нимаики зарур бўлса, барчасини шу ердан олиш мумкин.

Жорий ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 704 умумтаълим мактабида таҳсил оладиган 269 минг 620 ўқувчининг янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриши учун барча шароит яратилди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 621






Все о погоде - Pogoda.uz