Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2017 13:05 Чоп этиш версияси

Янги ўқув йили янгиланган мактабда

Янги ўқув йили янгиланган мактабда Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида шу йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Хўжайли туманидаги 69-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, мактаблар инфратузилмасини янада яхшилаш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берганди.

– Давлатимиз раҳбари ташрифидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими тизимида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири Қодирбой Бектурдиев. – Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама пухта билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Жумладан, 40 умумтаълим мактаби, 20 мактабгача таълим муассасаси биносини янгидан қуриш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Икки мактаб давлат бюджети маблағи ҳисобидан, 38 мактаб инвестиция киритиш йўли билан таъмирланаётир. 3 мактаб биноси янгидан қурилиб, 2017-2018 ўқув йилида фойдаланишга топширилади.

Президентимиз таклифи ва кўрсатмалари асосида Хўжайли туманидаги 69-умумтаълим мактабида жорий йил март ойидан мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди. “Бахт Миратдин қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирланаётган мактаб Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

– Давлатимиз раҳбарининг ташрифи кўп нарсани ўзгартириб юборди, – дейди мактаб директори Тозагул Абдураҳмонова. – Мактабимиз ҳаётида туб бурилиш бўлди. Ўқитувчи ва ўқувчилар учун жуда кенг имкониятлар яратилмоқда. Мактаб биносининг том қисмини янгилаш, эшик-ромларни замонавийларига алмаштириш, иситиш тизимида кўмир ва газда ишлайдиган ихчам қозонхоналар ўрнатиш ниҳоясига етказилди. Электр тармоғи бутунлай янгиланиб, водопровод ва канализация тармоқлари тортилди. Сўнгги пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари авжида. Ўқувчиларимиз янги ўқув йилини бутунлай янгича қиёфа касб этган замонавий мактабда бошлайди. Бу барчамиз учун ўзига хос байрам совғаси бўлади.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
4 473






Все о погоде - Pogoda.uz