ЎзА Ўзбек

11.07.2019 18:17 Чоп этиш версияси

Тошкентда Ўзбекистон-Германия техника университети ташкил этилади

Тошкентда Ўзбекистон-Германия техника университети ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Берлиндаги Штайнбайс номли хусусий университетнинг илмий ишлар бўйича президенти Г.Хубуа билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Германия техника университетини ташкил этишга қаратилган фармони ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими техника соҳасида юксак малакали мутахассислар қатори бошқарувни биладиган ва ўз йўналишида корхона очиш салоҳияти, қобилиятига эга бўлган кадрларни тайёрлаш муҳимлигини қайд этди.

a44458fea627613927b6b55320e343b2.jpg

8612a959269d69ded6f88234a14dea72.jpg

Берлиндаги Штайнбайс номидаги хусусий университетнинг илмий ишлар бўйича президенти Г.Хубуа бу борада уларда яхши тажриба йўлга қўйилгани, университет талабаси бўлишни хоҳлаган абитуриентлар аввало корхона-ташкилотлар билан маълум бир истиқболли лойиҳа бўйича шартномага эга бўлиши лозимлиги, олий таълим даргоҳи эса ушбу лойиҳани такомиллаштириш ва ҳаётга жорий этишга ҳар томонлама ёрдам беришини маълум қилди. Шунингдек, Берлиндаги Штайнбайс номидаги хусусий университет Мюнхен техника университети ва Карлсруэ технология университети билан ҳамкорликда ишлашини қайд этиб, Ўзбекистон томони билан амалга ошириладиган лойиҳада улардаги самарали ўқув дастурлари ва иш тажрибасидан фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтди.

073f8feec55cac549424afbe55c572c1.jpg

Учрашувда таълим қандай йўналишлар ва дастурлар асосида олиб борилиши, бу жараёнга жалб қилинадиган мутахассислар масаласи ҳам муҳокама этилди.

ЎзА
2 684