Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 11:37 Чоп этиш версияси

“Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг “Тантанали ваъда” маросими ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”да таълим муассасасига жорий йилда ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг “Тантанали ваъда” маросими ўтказилди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Мактаб директори Э.Худойқулов ва бошқалар Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мамлакатимиздаги барча ҳарбий академик лицейларга “Темурбеклар мактаби” номи берилиши билан бирга, улардаги таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ушбу мактаблар мамлакатимиздаги олий ҳарбий билим юртлари учун муносиб номзодларни тайёрлаб беришга, ёшларни мард ва жасур, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади.

Маросимда ўқувчилар яхши билим олиш, жисмоний маҳоратини ошириб бориш ва Ватанимизга содиқ фарзанд бўлишга тантанали ваъда берди. Улар қисқа вақтда эгаллаган билими, сафда юриш кўникмасини кўргазмали чиқишлари орқали намойиш этди.

– Мазкур мактабга ўқишга кирганимдан айниқса, ота-онам, устозларим жуда хурсанд, – дейди Д.Абдусаломов. – Келажакда Президентимиз ва халқимизнинг ишончини оқлаб, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди боболарим сингари мард ва жасур ўғлон сифатида Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш учун сидқидилдан хизмат қиламан.

Маросимда иштирок этган ота-оналар фарзандларини табриклаб, мактабда улар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
2 308






Все о погоде - Pogoda.uz