Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 15:30 Чоп этиш версияси

Тажрибали журналистдан маҳорат дарси

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон халқ артисти, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Дўстлик» орденлари соҳиби, таниқли журналист Галина Мельникова билан журналистика факультети талабаларининг учрашуви ва маҳорат дарси ташкил этилди.

Учрашувда университет ректори А.Мараҳимов ва бошқалар мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ўз касбининг етук мутахассиси қилиб тарбиялаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Мазкур вазифаларни янада такомиллаштириш учун университетда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг таниқли журналист, сиёсатчи, иқтисодчи, тарихчи ва ижодкорлар билан учрашувлари ҳамда маҳорат дарслари йўлга қўйилган.

Бу галги маҳорат дарсида талабалар таниқли сухандон Галина Мельникованинг ҳаёти ва ижоди, касбга оид маҳорати билан танишди, касб этикаси ва маданияти ҳақида фикр алмашди.

– Галина Мельникованинг маҳорати биз, ёшлар учун ҳар томонлама ўрнакдир, – дейди университет журналистика факультети талабаси Муслима Омонқулова. – Устоз ижодкордан маҳорат дарсини олганимиз, унинг бой ҳаётий ва ижодий тажрибаси билан танишганимиз келажакда ўз касбимизнинг сир-асрорини пухта эгаллашимизга ёрдам беради.

Тадбирда журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошриш тизимини такомиллаштириш, ўқув жараёнини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан бойитиш, талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш, "устоз-шогирд" анъанасини ривожлантириш масалалари ҳусусида фикр алмашилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 523






Все о погоде - Pogoda.uz