Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 20:25 Чоп этиш версияси

Талабалар IT-индустрия тенденцияларини ўрганмоқда

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бир гуруҳ истеъдодли талабалари Хитойда «Seeds for the Future» – «Келажак ниҳоллари» дастури бўйича ташкил этилган амалий курсларда машғулотларни бошлади.

Университетда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида хорижлик ҳамкасблар ва мутахассислар билан тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Университет талабалари Хитойнинг “Huawei” компанияси томонидан жорий этилган «Seeds for the Future» дастурида иккинчи марта иштирок этмоқда.

Жорий йилда лойиҳада икки босқичли танлов асосида иштирок этиш учун ўн нафар талаба танлаб олинган. Улар Пекин ва Шенчьжен шаҳарларида икки ҳафталик амалий курсларда ўқийди ва ушбу машғулотларда тажрибали педагоглар раҳбарлигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш борасидаги илғор тенденцияларни ўрганади.

Роман Бондарчук, ЎзА
5 171






Все о погоде - Pogoda.uz