Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.09.2016 19:00 Чоп этиш версияси

Шогирдлар камолини бахт билган устоз

Шогирдлар камолини бахт билган устоз Навоий шаҳридаги 12-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нозбика Эсонова 32 йилдан буён ёшларга математика фанидан сабоқ бериб келмоқда.

Муаллима ҳар бир дарсга алоҳида тайёргарлик билан, янгича педагогик услублардан кенг фойдаланган ҳолда ёндашади.

–Устознинг бахти шогирдлари камолида экан, – дейди Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Нозбика Эсонова. – Ўқувчиларим билимлар беллашувлари, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётганини кўрганимда касбимдан чексиз фахрланаман, ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли йўлда куч-ғайратим янада ортади.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
1 673






Все о погоде - Pogoda.uz