Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 12:25 Чоп этиш версияси

Сайхунобод туманидаги 4-мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди

Сайхунобод туманидаги 4-мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди Муассасанинг очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Муассаса юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамламаси, болалар учун махсус кроватлар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқий асбоблар, турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Ҳовлида 2 болалар ўйин майдончаси, фаввора, бассейн ва мўъжаз боғ барпо этилди.

– Мукаммал таъмирдан сўнг бу ерда қўшимча 30 иш ўрни яратилди, – дейди мактабгача таълим муассасаси мудираси Саида Юсупова. – Тарбиячи ва энагалар ёш авлодга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериши учун барча шароит яратилди. 70 ўринли муассасамизда кичкинтойлар рус ва инглиз тилларидан ҳам сабоқ олади.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятдаги 151 мактабгача таълим муассасасининг 9 тасида мукаммал таъмирлаш, 5 тасида реконструкция ишларини амалга ошириш мақсадида 8 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилган. Жорий йилнинг ўтган даврида пудратчи ташкилотлар томонидан ушбу объектларда 7 миллиард 100 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
4 116






Все о погоде - Pogoda.uz