ЎзА Ўзбек

14.07.2019 Чоп этиш версияси

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди
Давлат тест маркази маълумотларига кўра, 2019/2020 ўқув йили қабулида абитуриентлардан тушган аризалар сони 14.07.2019 18:00 ҳолатига кундузги таълим шаклига - 672 016 та, кечки таълим шаклига - 11 947 та, сиртқи таълим шаклига - 276 880 тани ташкил этган. Шу тариқа жами абитуриентлар сони 960 843 нафарга етди.

Энг кўп аризалар сони Самарқанд давлат университетида қайд этилди. Ушбу олий таълим муассасасига 65605 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шунингдек, Андижон Давлат университети (41832 нафар) ва Қарши давлат университети (40538 нафар) ҳам абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олди.

Абитуриентлар энг кўп танлаётган йўналишлар учлигида ҳамон “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш“ йўналиши етакчилик қилмоқда. Бу касбни эгаллашни 76383 киши хоҳлаган. Кейинги ўринларда қайд этилган - “Мактабгача таълим“ йўналишига 74 минг 545 нафар, “Жисмоний маданият“ йўналишига эса 41 минг 352 нафар талабгор ўқиш истагини билдирган.

6 330
Н. Тошпўлатова , ЎзА