ЎзА Ўзбек

16.02.2018 16:27 Чоп этиш версияси

Олий ўқув юртига имтиёзли тавсиянома

Олий ўқув юртига имтиёзли тавсиянома Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган бир гуруҳ аскарларга олий ўқув юртига ўқишга киришда қўшимча имтиёз берувчи ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасини топшириш ва уларни кузатишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги масъуллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ходимлари ва ҳудуддаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этди.

Андижонлик аскар Дониёр Хурсанов сафдошлари қатори хизмат муддатини шарафли ўтаган, белгиланган синовларни муваффақиятли адо этиб, ўз билими ва дунёқараши билан ҳар томонлама фаоллик кўрсатган йигитлардан.

1 (1).JPG

– Қўлга киритган ютуқларимга ота-онам берган тарбия, устозлардан олган билим туфайли эришдим, – дейди Д.Хурсанов. – Ҳарбий хизмат мен учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Соҳага оид билимларимни мустаҳкамлаш билан бирга, жисмонан тобландим. Кўплаб дўстлар орттирдим. Хизмат даврида ўрганган билимларим туфайли тест синовларида энг юқори балл тўплаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасини олишга муваффақ бўлдим. Эндиги мақсадим олий ўқув юртига ўқишга кириш, келажакда жамиятимизга фойдаси тегадиган яхши мутахассис бўлишдир.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
10 840