Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.10.2017 17:56 Чоп этиш версияси

Очиқ дарслар она тилимизнинг бой имкониятларини намоён этишда муҳим омил бўлмоқда

Очиқ дарслар она тилимизнинг бой имкониятларини намоён этишда муҳим омил бўлмоқда Наманган вилояти Поп туманидаги 11-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида ўқувчиларнинг Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбия топаётганида она тили ва адабиёт ўқитувчиси Насиба Султонованинг муносиб ҳиссаси бор.

Муаллима ўқувчиларга ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугуни ва истиқболи ҳақида пухта билим беришга ҳаракат қилади. Унинг бошчилигида ташкил этилаётган адабиёт ҳафталиклари, олим ва ижодкорлар билан ижодий учрашувлар, интеллектуал беллашувлар, очиқ дарслар она тилимизнинг бой имкониятларини намоён этишда муҳим омил бўлмоқда.

13.jpg

Насиба Султонова Президентимизнинг жорий йил 27 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 286






Все о погоде - Pogoda.uz