Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2018 11:23 Чоп этиш версияси

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти кенгаймоқда

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти кенгаймоқда Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Қамаши қишлоғида иш бошлаган “Парвоз” нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятидан аҳоли мамнун.

Мазкур қишлоқда бирорта ҳам болалар боғчаси йўқлиги сабабли бугунга қадар қамашилик болалар мактабгача таълимдан бебаҳра эди.

mtm.jpg

Тадбиркор Илмира Ҳасанова томонидан ташкил этилган боғча қишлоқ аҳли, айниқса, оналар учун катта қулайлик яратди. Тарбия масканида болажонларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши учун барча шароит муҳайё қилинган.

6.jpg

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугунги кунда мактабгача таълим тизими тубдан такомиллаштирилмоқда, – дейди И.Ҳасанова. –Мазкур жараёнга тадбиркорларнинг ҳам жалб этилиши ва уларга қатор қулайликлар яратиб берилиши айни муддао бўлди. Оила аъзоларимиз билан 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этдик. Эндиликда фаолиятимизни янада кенгайтириш устида ишлаяпмиз. Яқинда туманимиз марказида 40 ўринга мўлжалланган филиалимизни ҳам фойдаланишга топширдик.

7.jpg

Тарбия масканида болажонларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кичкинтойларга рус ва инглиз тиллари ўргатилаётгани ота-оналарни мамнун қилмоқда. Айни пайтда ушбу боғчада 70 нафарга яқин болага 15 педагог ва тарбиячи таълим-тарбия бермоқда. Мазкур муассаса иш бошлаши билан вилоятда фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони 45 тага етди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
12 424