Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 19:14 Чоп этиш версияси

“Навоий ворислари” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 70-умумтаълим мактабида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши “Ёшлар қаноти” ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида “Навоий ворислари” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари В.Файзиева ва бошқалар мамлакатимизда буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини навқирон авлод онгига сингдириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

“Навоий ворислари” кўрик-танлови бу борадаги йирик лойиҳалардан бири бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилмоқда.

– Шарқ адабиёти, хусусан, ўзбек мумтоз адабиёти тарихида Алишер Навоийнинг ижодий фаолияти ўзининг серқирралиги билан алоҳида ўрин тутади, – дейди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бош методисти Гулчеҳра Маманбоева. – Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва улуғлигини англаш туйғуси халқимиз онгу шуурига, қалбига, аввало, Навоий асарлари билан кириб келади. Зеро, Навоийни англаш, унинг фалсафий, ахлоқий, маданий-маърифий мушоҳадаларга бой асарларини ўқиш ва тушунишнинг ўзи улкан саодатдир. Навоийнинг бетакрор асарлари, ғазаллари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш бугунги глобаллашув даврида ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда.

Танловни ўтказишдан мақсад Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш ҳамда халқ таълими тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт ўқитувчилари, аълочи ўқувчиларни рағбатлантиришдан иборатдир.

Кўрик-танлов иштирокчилари энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални бехато ва ифодали ўқиб бериш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш ҳамда ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаш каби шартлар бўйича ўз билимини синовдан ўтказди.

Сергели туманидаги 266-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гулбаҳор Олимова биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов ғолибларига совғалар топширилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
3 503






Все о погоде - Pogoda.uz