ЎзА Ўзбек

15.03.2019 19:19 Чоп этиш версияси

“Нафосат Олами” спорт фестивали ёшлар учун яна бир синов вазифасини ўтади

“Нафосат Олами” спорт фестивали ёшлар учун яна бир синов вазифасини ўтади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида “Нафосат Олами” фестивали доирасида спорт рақси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

“Соғлом авлод учун” халқаро фонди ташаббуси билан ўтказилган бу галги “Нафосат олами” спорт фестивали 500 нафардан зиёд ўғил-қизларни қамраб олди.

Айниқса, бадиий гимнастика, сузиш, синхрон сузиш бўйича ўтказилган баҳслар спорт аренасига эндигина кириб келган жажжи ўғил-қизларимиз учун катта мусобақалар олдидан яна бир бор синов вазифасини ўтади.

Ёшларимиз орасида спорт рақсларига бўлган қизиқиш ҳам йилдан-йилга кўпайиб бораётгани бу галги баҳсларда ҳам сезилиб турди.

170 нафар ўғил-қизлар 10 йўналишга киритилган Европа ва Лотин Америкаси халқлари спорт рақсларини маромига келтириб ижро этишди. Бир-биридан гўзал спорт рақслари ижрочилари Диана Маликова, Самира Бобожонова, Юрий Маликов, Руслан Паклар бу галги беллашувларнинг ғолиби бўлишди. 

Спорт байрами якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Назокат Ражабова, ЎзА
3 605