Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 19:28 Чоп этиш версияси

Мутахассислар малака оширади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Корея Республикаси Инҳа университети ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, Ўзбекистон профессорларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури иш бошлади.

Мазкур дастур доирасида мамлакатимиз ёш мутахассислари малака ошириш ва докторлик даражасига эга бўлиш учун хорижий олий ўқув юртларига юборилади. Тошкентдаги Инҳа университети профессори ассистенти Ҳусанбек Ғофуров шундай имкониятга эга бўлган мутахассислардан бири. У икки йил давомида Корея Республикасидаги Сонгюнгван университетида ўқишни давом эттиради. Ҳусанбек юртимизга қайтгач, ахборот технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшади.

– Президентимиз илм-фанни ривожлантириш, таълим соҳаси мутахассисларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратмоқда, – дейди Ҳ.Ғофуров. – Биз, ёш мутахассислар билдирилган бундай юксак ишончни оқлаш учун касбимизни янада пухта эгаллаш, замонавий билим ва технологияларни ўрганиш йўлида бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз.

Мамлакатимиз ахборот технологиялари мутахассисларининг хорижий олий ўқув юртларида билим олиши, чет эллик ҳамкасблари билан тажриба алмашиши Ўзбекистонда ушбу соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Роман Бондарчук, ЎзА
4 124






Все о погоде - Pogoda.uz