Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 17:13 Чоп этиш версияси

Мактабларда иситиш тизими билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби нимада? Вазирлик масъуллари ойдинлик киритди

Мактабларда иситиш тизими билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби нимада? Вазирлик масъуллари ойдинлик киритди
"Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қ.Қуронбоев билан водийлик ёшларнинг учрашуви тасвирланган суратга кўзим тушди. Риштон туманидаги мактаблардан бирида бўлиб ўтаётган учрашувда ўқувчи ёшлар қишки иссиқ кийимда – пальто ва курткаларда ўтирган эди. Бу билан мактаблардаги иситиш тизими ҳали ҳам оқсаётгани маълум бўлди. Наҳотки, шундай катта учрашув ўтказиладиган хонани иситиш муаммо бўлса?"

Миллий матбуот марказида ташкил этилган тадбирда журналист томонидан берилган ушбу саволга Халқ таълими мутасаддилари қуйидагича жавоб берди:

– Ҳақиқатан ҳам, айни пайтда мактабларимизда иситиш тизими билан боғлиқ муаммолар бор. Асосан, кўмир билан иситиладиган мактабларда ҳароратни бир меъёрда ушлаб туриб бўлмайди. Учрашув ўтказилган куни ҳаво ҳарорати кескин совиб кетгани учун нафақат Риштонда, балки бошқа кўплаб ҳудудлардаги мактабларда етарлича иситиш имкони бўлмади. Шунинг учун ўқувчиларга иссиқ кийимда ўтиришга рухсат берилди. Бу бўйича айни пайтда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

ЎзА
6 522