Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.11.2017 16:07 Чоп этиш версияси

Мактабгача таълим такомиллашмоқда

Мактабгача таълим такомиллашмоқда Президентимизнинг жорий йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ёш авлоднинг мактаб таълимига тайёргарлик даражасини тубдан яхшилашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

7.JPG

Самарқанд шаҳридаги «Комронжон Олим Нур» нодавлат мактабгача таълим-тарбия муассасаси 35 нафар кичкинтойни ўз бағрига олган. Муассасада «Болажон», «Билимдон» дастурлари асосида машғулотлар йўлга қўйилган. Инглиз тили, бадиий гимнастика, таэквондо тўгараклари мунтазам фаолият кўрсатмоқда.

12.JPG

–Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги қатор ҳужжатлари давлат муассасалари билан бирга, нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантиришга хизмат қилмоқда, – дейди муассаса мудираси Замира Абдуллаева. – Муассасамизда таълим-тарбия ишлари сифатини ошириш, тарбиячилар малака ва маҳоратини юксалтириш, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
5 699






Все о погоде - Pogoda.uz