ЎзА Ўзбек

01.03.2018 17:31 Чоп этиш версияси

Халқ таълими вазирлиги: Вазирнинг сўзлари нотўғри талқин этилган

Халқ таълими вазирлиги: Вазирнинг сўзлари нотўғри талқин этилган
Жорий йилнинг 5 февраль куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов берган жавоблар эълон қилинганидан сўнг баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ушбу масалага нохолис ёндашиш, жавобларнинг айрим қисмларини контекстдан ажратиб нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан чоршанба куни Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати расмий ахборот берди. 

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди. Соҳада хизмат қилаётган 400 минг нафардан ортиқ фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда устоз обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттиради.

Вазирлик қонунчилигимизда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қилади.



ЎзА
13 318