Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 17:27 Чоп этиш версияси

Истеъдодли ёшлар маскани

Истеъдодли ёшлар маскани Нукус маданият ва санъат коллежида 640 дан ортиқ ўқувчи халқ чолғулари, миллий мусиқа, эстрада ижрочилиги, миллий рақс, тасвирий санъат каби 15 йўналишда сабоқ олмоқда.

Таълим даргоҳида яратилган замонавий шароит ва мустаҳкам моддий-техник база машғулотлар самарадорлигини таъминлаш билан бирга, ёшларнинг маҳоратини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётир. Гулноз Алламбергенова, Венера Бердибоева, Қадам Шарипов, Назлимхон Бахиева, Ҳурлиман Муҳаммадалиева каби коллеж ўқувчилари нуфузли танлов ва фестивалларда юқори натижаларга эришмоқда.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
4 379






Все о погоде - Pogoda.uz