Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.09.2017 16:25 Чоп этиш версияси

Илм-фанда ҳамкорлик

Илм-фанда ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улардаги юқори малакали мутахассислар билан тажриба алмашиш борасида самарали ишлар йўлга қўйилмоқда.

Академиянинг М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан бошлаган таълим соҳасидаги ҳамкорлиги бунга яққол мисолдир. Фармонда кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, академиянинг магистратурасига қабул қилиш жараёнини сифатли ташкил этиш ва кадрларни саралаб олишнинг янги механизмини яратиш мақсадида ушбу университет профессори, психология фанлари доктори Тоҳир Бозоров иштирокида назарий ва амалий мулоқотлар, учрашувлар ўтказилди.

Академия кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, етакчи ўқув муассасалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган давра суҳбатида мамлакатимизда илм-фан, таълим тизими сифатини яхшилаш, олий ўқув муассаларида ўқув жараёнини талаб даражасида ташкил этиш мақсадида барча қулайликларни яратиш ҳамда хориж давлатлари етакчи илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда асосий омиллардан экани таъкидланди.

Т.Бозоров бошқарув психологияси соҳасининг етук вакилларидан. Муаллифнинг «Персонални бошқариш» китоби соҳа мутахассислари томонидан юқори баҳоланган. У «Кадрларни аттестациядан ўтказиш учун ижтимоий психологик тавсифнома тузиш усуллари», «Бошқарув психологияси. Назария ва амалиёт», «Ривожланаётган ташкилотларда кадрларни бошқариш» каби китоблар ва юздан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Т.Бозоров М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали раҳбари ўринбосари, Россия психологлари жамияти президиуми аъзоси ҳамдир.

Насиба Зиёдуллаева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
4 004






Все о погоде - Pogoda.uz