Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.12.2017 18:18 Чоп этиш версияси

Эъзоз топган халқ таълими жонкуяри (сурат)

Эъзоз топган халқ таълими жонкуяри (сурат) Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 78-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Назокат Воҳидова ўз меҳнати ва касбга фидойилиги билан элда эъзоз топган халқ таълими жонкуярларидан.

2.jpg

Назокат Воҳидова ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашади, алоҳида эътибор қаратади. Таълим жараёнида янги педагогик тажриба ва технологияларни кенг қўллаши, дарсга пухта ҳозирлик кўриши, интерфаол усуллардан унумли фойдаланиши ўқитиш самарадорлигини оширмоқда. Таълимдаги узоқ йиллик самарали меҳнати эътироф этилиб, 2011 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган Назокат опага бу йил ҳам қутлуғ келди. У 2017 йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
6 652