Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 15:34 Чоп этиш версияси

Баркамол авлод тарбияси

Баркамол авлод тарбияси Президентимиз раҳнамолигида узлуксиз таълимнинг бирламчи бўғинини тубдан ислоҳ қилиш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш бўйича замонавий тизимга асос солинди.

Наманган вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам соҳадаги ислоҳотлар жараёнида таълим-тарбияни такомиллаштиришга эътибор янада кучайтирилди.



Норин тумани Чўжа қишлоғидаги 10-мактабгача таълим муассасасида 145 нафар ўғил-қиз тарбияланади. «Болажон», «Билимдон» дастурлари асосидаги машғулотлар билан бирга, рус ва инглиз тилларини ўргатиш йўлга қўйилган. Муассасада ташкил этилган мўъжазгина тарих ва ўлкашунослик музейи кичкинтойларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 637






Все о погоде - Pogoda.uz