Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2017 17:08 Чоп этиш версияси

Бўлажак курсантлар тест синовларини топширди

Бўлажак курсантлар тест синовларини топширди Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида давлат тест синовлари ўтказилди.

Жорий йилда мазкур билим юртига ўқишга кириш учун саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 746 абитуриент тест синовларини топширди.

– Тест синовларида юқори балл тўплаш учун фанларни пухта ўргандим, – дейди самарқандлик абитуриент Музаффар Иброҳимов. – Бу йил Самарқанд ҳарбий қурилиш йўналишидаги академик лицейни битириб, мақсадимга эришиш йўлидаги дастлабки мустақил қадамни ташладим. Келгусида Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли касбни танлаганимдан фахрланаман.

Билим юртида бир неча мутахассислик бўйича юқори малакали офицерлар тайёрланмоқда. Барча шароит муҳайё этилган замонавий ўқув хоналари, спорт мажмуалари, илғор ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда, ўқув жараёнига таълимнинг инновацион шакл ва усуллари жорий этилаётгани ёшларнинг малакали офицер бўлишига хизмат қилади.

Президентимиз раҳнамолигида курсантларнинг ҳарбий мутахассис сифатидаги маҳорати, кўникма ва малакаси, маънавий-руҳий тайёргарлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида 28 мутахассислик бўйича офицер кадрлар тайёрланмоқда. Таълим даргоҳларида бўлажак офицерларнинг замонавий ўқув-техник ва маънавий-ахлоқий билимларни пухта ўзлаштириши учун барча шароит яратилган.

А.Мусаев, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
4 782






Все о погоде - Pogoda.uz