ЎзА Ўзбек

17.06.2019 18:35:00 Чоп этиш версияси

2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси ОТМларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг параметрлари тасдиқланди:

2019-2020 ўқув йили учун қабул квоталарининг умумий сони 109 875 нафар этиб белгиланган. Шундан, 

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 80 210 нафар;
махсус сиртқи шаклга – 13 595 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 18 165 нафар;
кечки таълим шаклига –1 985 нафар.
магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар.