АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Янги ўқув йилига тайёргарлик борасида, барча таълим вазирликлари билан ҳамкорликда ҳаракатлар дастури доирасида, аввало, таълим ташкилотлари инфратузилмаси, жойлашган ҳудуд (қизил, сариқ, яшил, шаҳар, қишлоқ) хусусиятларни инобатга олган ҳолда ва хориж тажрибаси таҳлили асосида хавфсиз таълим ташкилоти талаблари ишлаб чиқилмоқда. 

Шунингдек, дарс жараёнини ташкил этишда ўқитувчиларнинг кунлик иш режаси шакллантирилмоқда,ўқитувчиларни компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда, малака ошириш институтлари томонидан онлайн дарслари орқали ўқитувчилар учун маҳорат дарсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. 

Масофавий ва гибрид (масофавий+анъанавий) таълимни ташкил этиш тартиби, унда таълим сифатини таъминлаш талаблари ва шартлари ишлаб чиқилмоқда. Бунда биринчи навбатда таълим олувчиларнинг сифатли таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш ва таълимда сифат даражасини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. 

Шунингдек, халқ таълими бўлими методистлари томонидан фанлар кесимида ўқитувчиларга онлайн услубий таъминоти амалга оширилмоқда, умумий ўрта таълим муассасаларида ички ва ташқи баҳолашни ташкил этиш тартиби бўйича қўлланмалар тайёрланмоқда. Пандемия шароитида ўқитувчилар ва ота-оналар учун мактаб ўқувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва билим олишга бўлган мотивациясини сўндирмасликка қаратилган тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда.

Янги ўқув йилидан ҳар бир ҳудудда биттадан таянч мактаблар фаолияти намунавий тарзда йўлга қуйилади ва ҳудудда энг яхши тажрибаларни ёйувчи инновация генераторига айлантирилади. Шунингдек, 50 дан ортиқ математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Янги ташкил этилган 7 та нодавлат ва давлат-хусусий олий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қуйиш ва сифатли таълим муҳитини яратиш учун улар билан ҳамкорликда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​​Мамлакатимиздаги таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?