ЎзА Ўзбек

07.03.2020 Чоп этиш версияси

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида:

1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.Кудбиев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                   Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 4 март

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартдаги 

ПҚ-4626-сон қарорига илова

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАНЛАР

Р Ў Й Х А Т И

Ибрагимова Назокат Мухтаровна

-

Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти

Нуратдинова Динара Елубай қизи

-

Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси

Абдумўминова
Нигора Ихтиёровна

-

Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси

Нўъмонова Зулфира Иқболжон қизи

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси
(Андижон вилояти)

Ражабова Нилуфар Комилжоновна

-

Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич талабаси (Бухоро вилояти)

Холикова Нозима Нематиллоевна

-

Бухоро давлат университетининг таянч докторанти

Ибрагимова Вазира Хусан қизи

-

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Маърифат ва ҳикмат» масъулияти чекланган жамияти муҳаррири (Жиззах вилояти)

Илхомова Севара
Даврон қизи

-

Жиззах политехника институтининг 3-босқич талабаси

Норчаева Мадина Норчаевна

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Олимжонова Бегойим Мансур қизи

-

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Омонбоева Мерей
Эрали қизи

-

Навоий давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси

Сапарова Ситора Шайдулло қизи

-

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Азимова Дилафрўз Аламхон қизи

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Тожибоева Олимахон Икромжон қизи

-

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 9-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси

Мусулмонова Камола Хусниддин қизи

-

Самарқанд давлат университетининг 2-босқич магистранти

Усманова Нуриниссо Олимовна

-

Самарқанд давлат университетининг 1-босқич талабаси

Мухамадиева Ситора Шухратжон қизи

-

Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Саматова Шаҳноза Ортиқбой қизи

-

Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Абдуразақова Рухшона Илҳомжон қизи

-

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси

Қайимова Сабина Олимовна

-

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг тўгарак раҳбари (Сурхондарё вилояти)

Болтаева Моҳира Матёқуб қизи

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Жалолова Моҳинур Зиёвуддин қизи

-

П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент вилояти)

Хабибуллаева Нозима Хайрулло қизи

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич магистранти (Фарғона вилояти)

Хомидова Насиба Юнусжон қизи

-

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали 1-босқич магистранти

Алимова Махлиё
Махмуд қизи

-

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 6-босқич талабаси (Хоразм вилояти)

Шарипбаева Назокат Қуролтой қизи

-

Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Хоразм вилояти)

Дзивинская Юлия Станиславовна

-

2-Республика тиббиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Тошкент шаҳри)

Тоғаймуродова
Шахноза Шухрат қизи

-

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 300-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси


14 437
ЎзА