ЎзА Ўзбек

13.07.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати Кенгашининг

қ а р о р и

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Қуйидагилар:

Бахром Абдувалиевич Тангабаев ўн йил муддатга;

Ибрагим Мирзарахимович Алимов муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлансин.

2. Қуйидагилар:

Хуршид Искандарович Қосимов;

Алишер Абдухалимович Жалилов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 12 октябрдаги СҚ-520–III сонли Қарорининг 1-бандидаги “маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

                                                     Т.НАРБАЕВА

Тошкент шаҳри,

2020 йил 13 июль


22 673
ЎзА