ЎзА Ўзбек

18.01.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ:

Аюпов
Шавкат Абдуллаевич

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори

Баситханова
Эльмира Иркиновна

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Рафиқов
Кудратулла Мирсагатович

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов
Мир-Акбар
Ходжи-Акбарович

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари

Саидов
Сирожиддин Салохович

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Сайфуллаев Бахтиёр

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори

Санакулов Кувандик

-

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори

Сафоев
Содиқ Солихович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев
Алишер Зафар ўғли

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси

Турдиев
Содиқжон

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Ходжиматов
Минхажидин Мирзажанович

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Худайбергенов
Турсинхан Айдарович

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Юлдашев
Бехзод Садикович

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти

                                                                                                    Ш.МИРЗИЁЕВ


Тошкент шаҳри,

2020 йил 17 январь


28 507
ЎзА