ЎзА Ўзбек

29.08.2018 21:29 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Абдукаримов Диамат Тухтаевич - Самарқанд ветеринария медицинаси институти кафедра профессори, Самарқанд вилояти

Аскаров Ахмадали - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Бакаев Убайдулло Амонович - Бухоро вилояти мусиқали драма театри режиссёри

Гулямова Дилбар Мухамедхановна - Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри

Юсупов Машариф - Меҳнат фахрийси, Андижон вилояти

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Фен Виталий Васильевич - Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ходжаев Шабат - Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри

Эгамова Манзурахон Иминжановна - Меҳнат фахрийси, Андижон вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Аминова Наргиза Толибовна - Марғилон шаҳридаги «Наримтекс» қўшма корхонаси директори, Фарғона вилояти

Ашуров Мухсинджан Хурамович - «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси бош директори, Тошкент шаҳри

Ваккасов Бахтияр Абдираимович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи директори, Тошкент вилояти

Джулибеков Нурмат Каршибекович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директорининг иқтисод бўйича ўринбосари, Навоий вилояти

Ибраймов Амангелди Аитбаевич - «Ўзбурғинефтгаз» акциядорлик жамиятининг «Устюрт қидирув бурғилаш бошқармаси» масъулияти чекланган жамияти бурғиловчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Кетмонов Хатамжон Абдурахмонович - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

Ким Константин - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Рух заводи директори, Тошкент вилояти

Махкамов Шарифжон Раджабович - «Қўқон механика заводи» акциядорлик жамиятининг газ баллон цехи устаси, Фарғона вилояти

Мирзалиева Камолат Куканбаевна - Олмазор туманидаги «Акфа медлайн» масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент шаҳри

Намазов Шароф - Жиззах вилояти «Сувоқова» давлат унитар корхонасининг сув таъминоти ва канализация объектларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи

Нутфуллаев Амрилло Хайруллаевич - «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Учувчилар мажмуаси «А-320» учувчилар отряди командири ўринбосари

Орипов Шамсутдин - Меҳнат фахрийси, Сурхондарё вилояти

Райимов Рўзиқул Облоқулович - «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари

Тухтаев Кабул Мухаммадиевич - «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари – «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Ўроқов Ҳотам Мардонович - Бухоро тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Бухоро вилояти

Шермухамедова Жамила Ташпулатовна - Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси

Ядгаров Дамир Салихович - Меҳнат фахрийси, Бухоро вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаев Илхом Зайирович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси

Акбаров Носир Юнусханович - Наманган шаҳридаги «Наманган тўқимачи» масъулияти чекланган жамияти директорининг ўринбосари, Наманган вилояти

Артиков Абдирашид Заирович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили

Атабекова Галина Алимжановна - Андижон туманидаги «Милана текстиль» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Андижон вилояти

Ахмедов Сайфулло Норматович - Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси

Ахмедов Шухрат Якубжанович - Шайхонтоҳур туманидаги «Колор пак» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри

Баратова Сайёра Рахматовна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Боқижонов Исломбек Исмоилович - Ангор туманидаги «Био техно эко» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти

Борисова Светлана Анатольевна - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Марказий геология-геофизика экспедицияси» давлат корхонасининг геологик маълумотларни таҳлил қилиш партияси бош геофизиги

Дадаходжаев Фаррух Саидахмедович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Данияров Муратбай Куанишбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари

Джумаев Намаз Бегиевич - Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Жарқўрғон тумани бўйича вакили

Джураев Бахтиёр Эркинович - «Бухоро бриллиант силк» қўшма корхонаси бош директори, Бухоро вилояти

Жуманиязов Маткарим -«Нуроний» жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими раиси

Иргашев Исматулла Раимович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили

Кастамирова Эмма Казимовна - Жомбой туманидаги «Амин инвест интернейшнл» қўшма корхонаси бош директори, Самарқанд вилояти

Каюмов Яркин - «Нуроний» жамғармасининг Қўқон шаҳар бўлинмаси раиси, Фарғона вилояти

Махсимов Хужакул - «Нуроний» жамғармасининг Нишон тумани бўлинмаси раиси, Қашқадарё вилояти

Мирзаахмедов Акбарали - Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлинмаси раҳбари, Сирдарё вилояти

Муллажонов Тохир Охунович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири

Назиров Ганишер Носирович - Риштон туманидаги «Риштон – Япония» маданий-иқтисодий алоқалар маркази раҳбари, Фарғона вилояти

Нематов Илхамджан - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси

Оруджов Узеир Салег-Огли - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бош муҳандисининг кончилик ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент вилояти

Отамуратов Сарвар Садуллаевич - Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

Примқулов Шербўта - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ховос тумани Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Сирдарё вилояти

Ражабов Давлатназар - Урганч туманидаги «Улли ҳовли» туристик маркази раҳбари, Хоразм вилояти

Рашидов Насриддин Муродович - Бухоро шаҳридаги «Аҳолитранс» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Бухоро вилояти

Саидов Бахтиёр Одилович - Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Снитка Николай Павлович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош муҳандиси, Навоий вилояти

Сотиболдиев Улуғбек Норхожаевич - Мирзаобод туманидаги «Бек кластер» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Сирдарё вилояти

Суванов Азиз Аслонович - Кармана туманидаги «Кармана голден эгз» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти

Тажиев Бахадир Садуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари

Тиллаева Замирахон Хабибуллаевна - Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси қошидаги жамоатчилик асосидаги «Қайноналар кенгаши» директори

Тумишова Аксавли Молдагалиевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси

Турдимратов Гафуржон Султанович - «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг 1-қозон турбина цехи бошлиғи ўринбосари, Сирдарё вилояти

Усманова Саодат Акпаралиевна - Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси агрономи, Наманган вилояти

Хакимов Акобир Азимович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раисининг ўринбосари

Ходжаева Мавлудахон Исламовна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси

Холмахматов Абдухалим - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

Худойбердиев Сувонкул Райимбердиевич - «Нуроний» жамғармасининг Янгиобод тумани бўлинмаси раиси, Жиззах вилояти

Чориев Абдураим Равшанович - Сурхондарё вилояти «Ал-Ҳаким ат-Термизий» ёдгорлик мажмуаси директори

Юсупов Алижон Нигмонбекович - Чилонзор туманидаги «Полимер пластик» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри

«Жасорат» медали билан

Азизов Нишонбой Абдукаримович - Чортоқ туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Наманган вилояти

Акбарова Фотима Умархоновна - Термиз шаҳридаги «Гулбаҳор нурли келажак» масъулияти чекланган жамияти тўқувчиси, Сурхондарё вилояти

Ахмадалиева Нодирахон Набижоновна - Ёзёвон туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Фарғона вилояти

Бойматова Гавҳар Шермаматовна - Қарши шаҳридаги ҳунарманд-тикувчи, Қашқадарё вилояти

Койлибаева Сарбиназ Кошкарбаевна - Нукус шаҳридаги ҳунарманд-тикувчи, Қорақалпоғистон Республикаси

Қодиров Салоҳиддин Мустафаевич - Хатирчи туманидаги ҳунарманд-темирчи уста, Навоий вилояти

Пардаева Шарафат Базарбаевна - Бекобод туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Тошкент вилояти

Саидқулов Толиб Исоқович - «Ортопедия реабилитацияси» масъулияти чекланган жамиятининг Жиззах вилояти ҳудудий филиали техник протезчиси

Сапарова Дилдора Алимовна - Янгибозор туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Хоразм вилояти

Тожибоева Мастурахон Журамирза қизи - Пахтаобод туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Андижон вилояти

Умаров Улуғбек Кузихайдарович - Мирзаобод туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Сирдарё вилояти

Худоярова Зилола Исматовна - Нуробод туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Самарқанд вилояти

Ҳусенов Фазлитдин Равшанович - Вобкент туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Бухоро вилояти

Шодиева Гузал Уктамовна - Тошкент шаҳар кар-соқовлар маданият маркази директори

«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдуалиев Нодир Уткир ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Янгиер шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Сирдарё вилояти

Базаров Фарид Уралович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ғузор тумани Кенгаши раиси, Қашқадарё вилояти

Жалолов Зафаржон Сайфитдинович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сариосиё тумани Кенгаши раиси, Сурхондарё вилояти

Ибрагимов Шоҳруҳ Олимович - Ўзбекистон Миллий университети талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси (Жиззах вилояти)

Исмаилов Адҳамбек Бахрамович - Урганч давлат университети талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Хоразм вилояти

Қонарбаев Давид Халбаевич - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси

Омонбоев Фазлиддин Лутфиддин ўғли - Избоскан туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Андижон вилояти

Рустамов Бобир Исматович - Бухоро муҳандислик-технология институтининг «Таҳририй нашриёт» бўлими техник муҳаррири, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Бухоро вилояти

Рустамов Сардор Муйдинхон ўғли - Наманган давлат университетининг педагогика-психология кафедраси таянч докторанти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Наманган вилояти

Собирхонов Акбархон Азиз-ўғли - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директорининг ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Тошкент шаҳри

Солиев Жавоҳир Тоиржон ўғли - Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Фарғона вилояти

Суярова Зилола Сирлибоевна - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат тиббиёт институти даволаш факультетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Самарқанд вилояти

Тайбагаров Еркебулан Акбергенули - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Томди тумани Кенгаши раиси, Навоий вилояти

Ташматов Равшан Кобилович - Тошкент давлат техника университети магистранти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси (Тошкент вилояти)

«Шуҳрат» медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

Абдуллаева Зарифа - Қумқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти

Арашова Сапар - Олот тумани, Бухоро вилояти

Атажанова Санам - Боғот тумани, Хоразм вилояти

Бекбутаев Атабала - Асака тумани, Андижон вилояти

Ғаниева Мўмина - Навбаҳор тумани, Навоий вилояти

Дармонова Бухалча - Янгиқўрғон тумани, Наманган вилояти

Касимова Мархамат - Гулистон шаҳри, Сирдарё вилояти

Мустафокулов Муртоза - Қарши тумани, Қашқадарё вилояти

Муҳаммадиев Абув - Иштихон тумани, Самарқанд вилояти

Позилова Шахринса - Учкўприк тумани, Фарғона вилояти

Розумова Аваз - Тўрткўл тумани, Қорақалпоғистон Республикаси

Хакимова Гулман - Зарбдор тумани, Жиззах вилояти

Халилова Махбуба - Яккасарой тумани, Тошкент шаҳри

Эргашова Шакарбуви - Тошкент тумани, Тошкент вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Абдуллаев Кудрат Косимжанович - Наманган шаҳридаги «Наманган истиқлол боғи» масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси, Наманган вилояти

Ахмедов Баходир Атамуратович - «Урганч Бахмал» масъулияти чекланган жамияти директори, Хоразм вилояти

Бахриева Маряна Амриевна - Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Навоий вилояти ташкилоти раиси

Бегимкулов Сайдимкул Шойимкулович - Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси акциядорлик жамиятининг Сирдарё филиали директори

Бурханов Акмал Эшондедаевич - «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

Дадажонов Мухаммаджон Мўйдинович - Андижон шаҳридаги «Сабо ҳамкор» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Дарханов Меҳрожидин Қобилович - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси

Даулетмуратов Турсинбай Сапарниязович - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Чимбой тумани бўйича инспектори

Жалилов Абдушукур Юлдашевич - «Муборак газни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамияти цех технологик қурилма оператори, Қашқадарё вилояти

Жафаров Мурод Мирзахидович - Ўзбекистон пластик, реконструктив ва эстетик жарроҳлар жамияти раиси

Жўраев Исраилжон Икрамович - Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши раиси

Жураев Шерзод Мусахонович - Юқори Чирчиқ туманидаги «Мед стандарт гласс» масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент вилояти

Искандаров Тургун Хасанович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Камалов Кахрамон Юсуфханович - Жиззах шаҳридаги «Жиззах текстиль» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Жиззах вилояти

Каримов Рахматилла Хамидиллаевич - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси

Курбонов Шахзод Миртемирович - «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» масъулияти чекланган жамиятининг Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишлаб чиқариш- диспетчерлик хизмати муҳандиси, Бухоро вилояти

Маджидов Улугбек Валиевич - Ўзбекистон Ракка қарши кураш жамияти президенти

Мамаджанова Дилбархон Рахматовна - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси

Мардонов Фазлиддин Хабибович - Самарқанд туманидаги «Агромир консерва» қўшма корхонаси директори, Самарқанд вилояти

Махматмуминов Сайфулла Набиевич - Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси

Мейлиева Саломат Куйлиевна - Термиз шаҳридаги «Термиз Бўстон Лола» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Сурхондарё вилояти

Мухамадова Насиба Абдужаминовна - Шайхонтоҳур тумани ободонлаштириш бошқармаси кўкаламзорлаштириш ишчиси, Тошкент шаҳри

Мухамедалиев Анвар Усманович - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Метрология, ичимлик сув ишлаб чиқариш ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш бўлими бошлиғи

Назаров Шухрат Бахтиёрович - Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Наркулов Олимжон Кулдошевич - Зарбдор тумани электр таъминоти корхонаси электромонтёри, Жиззах вилояти

Нормуродов Анзур Авлоярович - Қарши шаҳридаги «Дармон фарм» хусусий корхонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти

Рахмонов Джаббар Саттарович - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Китоб тумани кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Қашқадарё вилояти

Романов Тажибай Ниетуллаевич - Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Рузиев Алишер Абдимуминович - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

Сабуров Бахтиёр Ахматжонович - Бектемир туманидаги «Бектемир металл конструкциялари» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри

Соатов Асадулло Уктамович - Жиззах шаҳридаги «Жиззах пластмасса» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш бўйича директори, Жиззах вилояти

Тамиқаев Абдиҳамид Улашбаевич - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг раҳбари

Татинцян Каринэ Валерьевна - Самарқанд вилояти «Умид – Д» диабетга ва ногиронликнинг бошқа шаклларига йўлиққан инсонларга ёрдам кўрсатиш хайрия маркази раиси

Тўйчиев Тохиржон - «Нуроний» жамғармасининг Андижон шаҳар бўлинмаси раиси, Андижон вилояти

Туракулов Фахриддин Шавкатович - «JV MAN Auto-Uzbekistan» масъулияти чекланган жамиятининг кабина ишлаб чиқариш цехи менежери, Самарқанд вилояти

Турсунбаева Саодат Гафуровна - «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди бошқаруви раиси

Тўхтабаев Абдурашид Турсунович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси

Усмонов Талъат Субҳонқулович - «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти бош директори, Жиззах вилояти

Утемуратова Хатира Бекмуратовна - «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг Амударё тумани таянч пункти директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Файзилов Мехрож Мусинжонович - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши раиси

Хаджиев Илхом Абдукаюмович - Наманган шаҳридаги «Ҳилол-тотли» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти

Хайитов Абдурасул Режаббаевич - Янгиқўрғон туманидаги «Мўғол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Наманган вилояти

Хасанов Хислат Пулатович - «UNICON.UZ» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари

Ҳомидов Мақсуд Амонович - Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши раиси

Холдаров Бахром Шарофович - Тошкент вилояти «Ижтимоий ҳимоя» жамияти раиси

Эшонкулов Жовли Сувонович - Шаҳрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Қашқадарё вилояти

Юсупов Данияр Юлдашевич - Тўрткўл туманидаги «Бунёдкор Қорақалпоғистон» масъулияти чекланган жамияти директори, Қорақалпоғистон Республикаси



Ўзбекистон Республикаси Президенти             Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 
2018 йил 29 август

60 098