Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

29.12.2017 22:32 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4907-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш, Фанлар академияси аъзолари таркибини фаннинг устувор йўналишларида олиб бораётган фаол илмий-тадқиқот изланишлари натижалари билан республика ва халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилган таниқли олимлар ҳисобига кенгайтириш, мавжуд илмий мактаблар анъаналарини давом эттириш ва янги мактаблар яратилишини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқлансин:


Физика-математика фанлари бўйича

Азамов Абдулла - Фанлар академияси Математика институти бўлим мудири

Бахадирханов Мухамед Кабир - Тошкент давлат техника университети кафедра мудири

Бахрамов Сагдилла Абдуллаевич - Фанлар академияси физика-математика ва техника фанлари бўлими раҳбари-илмий котиби

Зайнабидинов Сиражидин - Андижон давлат университети профессори

Лақаев Саидахмат Норжигитович - Самарқанд давлат университети кафедра мудири

Усманов Тимурбек - Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири

Эгамбердиев Шухрат Абдуманнапович - Фанлар академияси Астрономия институти директори

Кимё фанлари бўйича

Жалилов Абдулахат Турапович - “Тошкент кимё-технологиялар илмий-тадқиқот институти” давлат унитар корхонаси директори

Ибрагимов Бахтияр Туляганович - Фанлар академияси бош илмий котиби

Намазов Шафаат Саттарович - Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири

Тураев Аббасхан Сабирханович - Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори ўринбосари

Биология фанлари бўйича

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич - Инновацион ривожланиш вазири

Сабиров Равшан Заирович - Фанлар академияси Биоорганик кимё институти лаборатория мудири

Тожибаев Комил Шаробитдинович - Фанлар академияси Ботаника институти директори

Техника фанлари бўйича

Аллаев Кахраман Рахимович - Тошкент давлат техника университети профессори

Игамбердиев Хусан Закирович - Тошкент давлат техника университети профессори

Мирсаидов Мирзиёд - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти кафедра мудири

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича

Сулаймонов Ботиржон Абдушукирович - Тошкент давлат аграр университети ректори

Тарих фанлари бўйича

Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич - Ўзбекистон Миллий университети профессори

Юсупова Дилорам Юнусовна - Фанлар академияси Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими

Иқтисодиёт фанлари бўйича

Абдурахманов Каландар - Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали директори

Аимбетов Нагмет Каллиевич - Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси

Филология фанлари бўйича

Каримов Наим Фатихович - Қатағон қурбонлари хотираси музейи етакчи илмий ходими

Мирзаев Тўра - Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими

Юридик фанлар бўйича

Саидов Акмал Холматович - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

Педагогика фанлари бўйича

Жураев Рисбай - Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти лойиҳа раҳбари

Тиббиёт фанлари бўйича

Аляви Анис Лютфуллаевич - Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа раҳбари

Арипова Тамарахон Уктамовна - Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика иммунология илмий маркази директори

Иноятова Флора Ильясовна - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа раҳбари

Курбанов Равшанбек Давлетович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Назиров Феруз Гафурович - академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Санъатшунослик фанлари бўйича 

Хакимов Акбар Абдуллаевич - Фанлар академияси Санъатшунослик институти бўлим мудири

2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг асосий фаолият йўналишлари доирасида 2018 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари”ни тасдиқласин, ижросини назоратга олсин ва режалаштирилган барча тадбирларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

“Йўл хариталари”да Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари томонидан, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилсин:

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият;

илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш;

жойларда илмий мактабларни ривожлантириш;

ўз фаолиятига тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларининг илмий асосланган ечимларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;

таълим жараёнида иштирок этиш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш;

халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро миқёсда Ўзбекистон илм-фани нуфузини юксалтириш;

илм-фан тараққиётини таъминлаш ва инновацион жараёнларни жадаллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, замонавий илм-фан ютуқларини жойларда кенг тарғиб қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг 2018 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” ижроси мониторингини юритсин ҳамда йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб борсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси  Президенти                         Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 29 декабрь