ЎзА Ўзбек

24.12.2012 19:05 Чоп этиш версияси

Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

2012 йил 29 декабрь шанба ва 30 декабрь якшанба дам олиш кунлари мос равишда 2012 йил 31 декабрь душанба ва 2013 йил 2 январь чоршанба кунларига кўчирилсин;

2012 йил 29 декабрь шанба ва 30 декабрь якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2012 йил 24 декабрь.


28 888