Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

29.08.2018 21:38 Чоп этиш версияси

В.Ю.Алекперовни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

В.Ю.Алекперовни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Ўзбекистоннинг нефть ва газ секторини ривожлантириш ва углеводород ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хомашёни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш бўйича илғор, инновацион технологияларни соҳага жорий этиш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, йирик стратегик лойиҳаларни амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси ҳамда республикамизга юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги ҳамкорлиги учун «ЛУКОЙЛ» очиқ акциядорлик жамияти президенти Алекперов Вагит Юсуфович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                   Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2018 йил 29 август