ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Трент Келлини «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Трент Келлини «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ф а р м о н и

Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги улкан хизматлари, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, ўзбек парламентчилигининг қонун ижодкорлиги борасидаги салоҳиятини янада оширишга қўшган ҳиссаси, АҚШ Конгрессида «Ўзбекистон бўйича Кокус» – дўстлик гуруҳини ташкил этиш ва барқарор ишлашини таъминлаш, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш йўлидаги самарали фаолияти, шунингдек, мамлакатимиз тарихи ва маданияти, сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари тўғрисида жаҳон жамоатчилигини хабардор этиб бораётгани учун АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси
    Президенти                             Ш.МИРЗИЁЕВ


Тошкент шаҳри,
2019 йил 29 август

19 765
ЎзА