Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш, шунингдек, уларга кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизматлар даражасини ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш юзасидан маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича битим тузилганлиги;

истеъмолчининг унификация қилинган шахсий ҳисобварағини жорий этган ҳолда Тошкент шаҳри бўйича Коммунал хизматларни бошқариш маркази ва коммунал корхоналарнинг биллинг тизимлари билан интеграциялаштирилган Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини яратиш, кейинчалик ушбу тизимни республика бўйича оммалаштириш юзасидан чоралар кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2020-2022 йиллар учун Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизими самарадорлигининг асосий мақсадли индикаторлари (кейинги ўринларда – Мақсадли индикаторлар) 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

2019-2021 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда – Қўшимча чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент шаҳар ҳокими, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Қўшимча чора-тадбирлар режасига киритилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, асосий мақсадли индикаторларни ўз ваколатлари доирасида бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг лозим даражада ишлаши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

б) Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари тегишли ҳудудда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш соҳасида қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан хизматлар тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўрсатилишини, шунингдек, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг квартиралар ички ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари, истеъмолнинг норматив ҳажмлари ва квартиранинг иситиладиган майдони ўлчами асосида ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлашга, шунингдек, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишига кўмаклашиш;

иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш;

иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилишини, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш;

иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

в) Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги фаолияти самарадорлиги тегишли ҳудудда мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳолати ва кўрсатилаётган хизматлар сифатидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан йилига камида икки маротаба баҳоланади, шунингдек, масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.

4. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик қувурларини реконструкция қилишда мажбурий тартибда иссиқликни сақловчи, шу жумладан, пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар ишлатилади.

5. 2019-2022 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклатилсин:

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиш сарф-харажатларини камайтириш, магистрал ва уйларнинг ички иссиқлик таъминоти тармоқларида мавжуд йўқотишларни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этиш;

иссиқлик таъминоти соҳасига замонавий технологиялар ва бошқарув усуллари, жумладан, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда унинг истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими фаол жорий этилишини таъминлаш;

иссиқлик таъминоти соҳасида давлат тариф сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

иссиқлик таъминоти соҳасидаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

Қўшимча чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг
ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш;

мазкур қарорда назарда тутилган вазифалар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

Ишчи гуруҳ (А.Ж.Раматов) бир ой муддатда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этсин.

6. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари иш режаларини ишлаб чиқишда йилига камида икки маротаба:

иссиқлик таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини, шу жумладан, аҳоли билан мулоқот қилиш орқали танқидий ўрганиш бўйича назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишни;

ижро этувчи ҳокимият органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги ишларнинг ҳолати, шунингдек, аҳолини иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш сифати тўғрисидаги ахборотини эшитишни назарда тутиш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳар томонлама таҳлил асосида:

иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш, энергия ресурсларидан нооқилона фойдаланишга барҳам бериш ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги бошқа миқдор ва сифат кўрсаткичларини назарда тутувчи 2030 йил учун Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли мўлжалларни;

жойларда электр ва иссиқлик энергиясини комбинацияланган тарзда ишлаб чиқариш (когенерация) технологияларини жорий этишни ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

замонавий ва инновацион ресурс тежовчи технологиялардан фойдаланишни кенгайтиришни инобатга олган ҳолда иссиқлик сақлайдиган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш стандартларини қайта кўриб чиқиш;

кўп квартирали уйларни қуришда иссиқликни сақлаш даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда истеъмолчиларнинг юкламалари ва иссиқлик энергияси манбаларининг қувватлари балансини хатловдан ўтказиш асосида ортиқча қувватларни мақбуллаштириш чораларини кўрсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.О.Ортиқхўжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2019 йил 2 декабрь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида