ЎзА Ўзбек

24.04.2013 15:01 Чоп этиш версияси

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда соғлиқни сақлашни ривожлантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни шакллантириш ва тарбиялашда оиланинг ролини кучайтириш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишдаги катта хизматлари учун фахрий унвон берилсин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”

Инамова Светлана Турсуновна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Нурметова Реймажон Абдуллаевна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Боғот тумани таянч пункти директори, Хоразм вилояти

Юлдошев Даврон – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Нурота тумани таянч пункти директори, Навоий вилояти

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Пашакулова Сакина Аббасовна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Ангрен шаҳар таянч пункти директори, Тошкент вилояти

Усманова Юлдузхон Маматқуловна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали
директори

“Дўстлик” ордени билан

Джамбекова Сияре Сулеймановна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий маркази шифокори

Нетесова Ирина Евгеньевна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси бош ҳисобчиси

Раҳмонова Раҳима Рашидовна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали директори

“Шуҳрат” медали билан

Артиқов Хайрулло Далолович – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Наманган шаҳар таянч пункти директори, Наманган вилояти

Бойиров Баҳриддин Ўралович – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали директори

Ибрагимова Мунаввар Ибрагимовна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Бухоро вилояти минтақавий филиали
тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳамшираси

Тошпўлатова Масуда Джураевна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Олмазор тумани таянч пункти директори, Тошкент шаҳри

Тошбоев Абдулло Хурамович – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали
бош ҳисобчиси

Тургунов Усманжон – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Андижон вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳайдовчиси

Халиков Фирдавс Давранкулович – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси ташкилий-услубий бўлими бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2013 йил 23 апрель

 


21 532