ЎзА Ўзбек

21.04.2020 Чоп этиш версияси

Сирил Мюллерни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида​

Сирил Мюллерни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Мамлакатимиз иқтисодиётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва устувор тармоқлардаги модернизация дастурларини рўёбга чиқаришда стратегик шерик ҳисобланган Жаҳон банки гуруҳи билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни шакллантириш ва ҳар томонлама мустаҳкамлашга, банк-молия, солиқ-бюджет, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги туб ўзгаришлар жараёнига қўшаётган шахсий ҳиссаси, шунингдек, йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий кўмаги, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш йўлидаги улкан саъй-ҳаракатлари ҳамда Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришга қаратилган ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаётгани учун Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти                                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 20 апрель


11 596
ЎзА