Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.07.2014 16:49 Чоп этиш версияси

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 

Тошкент шаҳри, 2014 йил 23 июль

22 870






Все о погоде - Pogoda.uz