Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янги босқичга кўтариш, педагог кадрлар тайёрлаш сифатини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ва олий педагогик таълим билан қамров даражасини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, мактабгача таълим қамровининг ошиши, 11 йиллик умумий ўрта таълим тизимининг жорий қилиниши ҳамда олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўламининг кенгайиши муносабати билан юқори малакали мутахассисларга нисбатан юзага келаётган эҳтиёжни ўз вақтида таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослашган 1 та хорижий ва 4 та маҳаллий олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди, мазкур таълим соҳаси бўйича хорижий давлатлар билан қўшма таълим дастурлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар етказиб бериш борасида ўтказилган таҳлил натижалари аввало таълим соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатига эътиборни кучайтириш, соҳада илғор хорижий тажрибани кенг жорий этиш, педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Педагогик таълим соҳасини янада такомиллаштириш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун профессионал педагог кадрлар етказиб бериш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

тарбия ва ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари
ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал педагог кадрлар тайёрлаш;

педагогик касбга қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни мақсадли тайёрлаб ва тарбиялаб боришнинг узлуксиз тизимини жорий қилиш;

педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, инновацион ўқув-меъёрий ва таълим ресурсларини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш;

соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш орқали таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш;

педагог кадрлар буюртмачилари эҳтиёж ва талабларини мунтазам ўрганиб бориш, улар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда педагог кадрлар тайёрлашнинг илмий асосланган истиқболли режаларини белгилаш ва уларни амалга ошириш;

олий педагогик таълимга рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш пировардида педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш;

педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва уларда бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;

педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, соҳадаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш;

юксак маданиятли, амалий касбий кўникмага эга, тарбия, ўқитиш методлари ва баҳолаш мезонларини пухта эгаллаган замонавий педагог кадрларни шакллантириш жараёнлари самарадорлигини ошириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ўқув дастурлари ҳажмини инобатга олган ҳолда олий маълумотли педагог мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Барча таълим муассасаларига замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга қодир бўлган профессионал педагог кадрларни етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги:

2020 йил 1 апрелга қадар педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнида абитуриентларнинг педагоглик касбига лаёқати даражасини аниқлаш механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилишини таъминласин;

2020 йил 20 апрелга қадар ишлаб чиқилган абитуриентларнинг педагоглик касбига лаёқати даражасини аниқлаш механизмлари бўйича муҳокама натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин.

5. Ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти;

Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти;

Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;

Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ҳамда Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;

Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали
ҳамда Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорнинг 5-бандида ташкил этилиши назарда тутилган педагогика институтлари:

фаолиятини молиялаштириш 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, етмаган қисми олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

мақоми бўйича маҳаллий олий таълим муассасаси филиалига тенглаштирилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

икки ой муддатда мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган педагогика институтлари фаолиятини ташкил этиш;

уч ой муддатда Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорларини қабул қилсин.

8. Тошкент давлат педагогика университетига мунтазам илмий-педагогик фаолият билан машғул бўлган, юқори малакали, тегишли соҳада чуқур касбий билим ва ютуқларга эришган ходимларга педагогика ва ўқитиш методикаси ихтисосликлари бўйича доцент ва профессор илмий унвонлари бериш ҳуқуқи берилсин.

9. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

а) қуйидаги механизмлар жорий этилсин:

тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини шакллантириш;

тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасасида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан олий таълим соҳасида профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича салоҳиятли олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини шакллантириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача
таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ўқишга мақсадли қабул қилинган талабалар билан тегишли
қабул йилининг 1 декабрь кунига қадар мазкур банднинг “а” кичик бандида назарда тутилган мажбуриятларни акс эттирган шартномалар расмийлаштирилишини таъминласин;

в) дастлабки босқичда Тошкент давлат педагогика университетида ўқув жараёни ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилган ҳолда таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этилсин;

г) педагогик фаолиятда умумтаълим фанлари муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинсин. Бунда, қоида тариқасида, мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Республика илмий-педагогика кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида унинг негизида Республика педагогик таълим ресурс марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида мазмун жиҳатидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизимини йўлга қўйсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда педагогик амалиёт даврида талабаларга дарс беришлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов – ташкил этилаётган педагогика институтлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарурий чоралар кўрсин, барча олий таълим муассасаларидаги педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқув жараёнини таълимнинг кредит-модуль тизими асосида йўлга қўйилиши ҳамда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими жорий этилишини таъминласин, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни амалга оширишда масъул вазирлик ва идораларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин;

Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.И.Барноев, Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т.Мирзаев, Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А.Боболов – ҳудудларда ташкил этилаётган педагогика институтлари фаолиятини тўлақонли йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар;

масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари – мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан зарур чоралар кўрсинлар;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К.Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.Д.Хаджаев – ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсинлар.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти                                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 27 февраль

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида