Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5853-сон Фармони ижросини таъминлаш, жумладан, қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиш, ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлигини ошириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Пахтачиликда бозор тамойиллари жорий этилиши муносабати билан пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қайта ишловчи корхоналарнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2020 йил ҳосилидан бошлаб:

пахта хомашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади;

пахта хомашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар)га районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилади;

пахта хомашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу жумладан, уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинади ҳамда босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилади;

б) пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилади.

Қуйидагилар кооперациянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кооперация аъзолари билан шартномалар тузиш орқали пахта хомашёси етиштириш юзасидан келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

кооперация аъзолари томонидан пахта хомашёси етиштириш учун зарур бўлган мулк комплекслари, техника, ускуна, транспорт воситаларидан, пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;

кооперация ва уларнинг аъзолари ўртасида имзоланадиган шартнома асосида кооперация аъзоларини қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит, уруғлик, шунингдек, кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

пахта хомашёсини тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тегирмон усулида қайта ишлашни шартномаларга асосан амалга ошириш ва воситачилик шартномалари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишни ташкиллаштириш;

кооперация аъзоларига агротехника, бухгалтерлик, консалтинг, воситачилик ва бошқа хизматларни кўрсатиш;

кооперация билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

кооперация аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржада ёки биржада шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерларига белгиланган имтиёзлар пахта хомашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи кооперациялар учун ҳам татбиқ этилади;

в) республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси учун биржада бошланғич нарх шаклланишида амалда қўлланилаётган 10 фоиз миқдоридаги чегирма бекор қилинади;

г) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ўз вақтида маҳаллий шароитга мос сифатли уруғлик билан таъминлаш, тегишли тартибда ишлов берилмаган уруғлик орқали касалликлар тарқалишининг олдини олиш, пахта хомашёси ҳосилдорлигини изчил ошириб бориш мақсадида 2020 йил ҳосили учун уруғлик чигит “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги уруғчилик цехлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан етказиб берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминласин.

4. 2020 йил 15 мартдан бошлаб:

а) фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари томонидан пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 12 ой муддатгача етиштириладиган пахта хомашёси умумий қийматининг 50 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 8 фоиз, 60 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 10 фоиз ставкадан (шундан банк маржаси 2 фоиз) ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда:

фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди;

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларининг пахта хомашёси етиштириш билан боғлиқ харажатларини бўнаклаш пул маблағлари шаклида амалга оширилади;

пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади;

б) фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари етиштирган пахта хомашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.

Бунда:

миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;

хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилади;

пахта хомашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисмига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгарган ҳолларда Жамғармадан ажратилаётган кредитлар фоиз ставкаларига, банк маржасига ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бериладиган компенсация миқдорига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;

в) пахта хомашёсини ўзи етиштирадиган ва қайта ишлайдиган пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар 12 ойдан сўнг ҳар ойда тенг миқдорларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатгача бўлган тижорат кредитларига қайта расмийлаштирилади;

г) 2021 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёси етиштириш учун кредит олиш фермер хўжаликлари томонидан мустақил равишда аниқланади (ер майдони тўлиқ пахта-тўқимачилик кластерига берилган ҳудудлар бундан мустасно).

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

пахта хомашёси ва донни харид қилиш учун жалб этиладиган тижорат кредитлари фоизининг бир қисмини қоплаб бериш учун республика бюджетидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига, эҳтиёжга қараб, 700 миллиард сўмгача маблағ ажратсин;

пахта хомашёси ва ғаллани сотиб олишни кредит ресурслари билан таъминлашда тижорат банкларида маблағларга эҳтиёж туғилганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен ва корпоратив халқаро облигацияларни чиқариш ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тижорат банкларини зарур маблағлар билан таъминласин;

икки ой муддатда пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

пахтачилик соҳасида кластер тизимини самарали ташкил этиш мақсадида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни;

пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган республика ҳудудларида фермер хўжаликларининг ихтиёрий равишда бирлашиши асосида пахта тозалаш корхоналари негизида пахта хомашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи кооперациялар ташкил этишни назарда тутувчи қарорни қабул қилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг “Ўзпахтасаноат” АЖни тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

“Ўзпахтасаноат” АЖни тугатиш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Ўзпахтасаноат" АЖни тугатиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзгидромет” маркази билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий сервис хизматларини ташкил этиш мақсадида дарёлар ва республика ҳудудларида кутилаётган ва мавжуд сув ресурси, метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик маълумотларни “on-line” режимида олиш имконини берувчи махсус электрон саҳифа ташкил этсин ҳамда доимий фаолиятини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пахта толасини импорт қилиш бўйича чекловлар ўрнатилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги “2020 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 985-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси, шунингдек, қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти                                                                                     Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 6 март

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида