ЎзА Ўзбек

13.03.2019 18:16 Чоп этиш версияси

Навбатдаги кино фестивал Россияда ўтказилади

Навбатдаги кино фестивал Россияда ўтказилади

ШҲТ аъзо давлатлари иштирокидаги навбатдаги кино фестивали Россияда ўтказилади. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган кино ва телевидение фестивалининг навбатдаги маросими 2020 йилда Россиянинг Челябинск вилоятида ўтказилади.

ZNAK нашрининг хабарига кўра, фестивални ўтказишга тайёргарлик кўриш учун вилоят губернатори Борис Дубровский ташкилий қўмита тузиш юзасидан қарор имзолади.

Қарорга кўра, ташкилий қўмитага Челябинск вилоятининг вице-губернатори Вадим Евдокимов ҳамда ЕвроОсиё телевидение ва радио академияси президенти Валерий Рузин бошчилик қилиши белгиланган. 

Шунингдек, фестиваль олдидан 2020 йилда Челябинск вилоятида ШҲТ ва БРИКС давлатлари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
3 462